Шифохонадаги беморлардан бири тарқатган видеодан билиш мумкинки, палаталар коронавирус ва зотилжамга чалинган беморлар билан тўла.
«Деярли бир суткадан бери шифохонада ҳеч ким йўқ. Беморлар шунчаки ётибди. Бизга ҳеч нима айтишмади. Шифокор ва ҳамшираларсиз бўш шифохона. Даволаниш тўхтаб қолди. Ҳеч ким жавоб бермаяпти», деган видео муаллифи.
Аммо тасдиқланмаган маълумотларга кўра, шифохона персоналининг 80 нафаридан 50 нафари коронавирусга чалинган. Қолганлар эса буткул чарчаб қолган. Бу шифокор ва ҳамширалар учун ўрин алмашиш деган нарса қолмаган.
Маълумот учун, Қирғизистонда 11 444 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 3 538 нафари соғайган ва 149 нафари вафот этган.