Маълумки, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига шифокорларга бўлган эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб “Қишлоқ шифокори” дастури қабул қилинган эди. Бу ҳудудларда ишламоқчи бўлган шифокорларга 30 миллион сўм пул маблағи ажратилиши белгиланиб, бунинг учун жорий йил бюджетдан 20 миллиард сўм ажратилди.
– Орадан 4 ой вақт ўтган бўлсада на вилоят, туман ва шаҳар ҳокими, на соғлиқни сақлаш бошлиқлари бирорта талабгор билан шартнома имзоламаган. Ваҳоланки, бугунги кунда олис ва чекка ҳудудлар учун 220 нафар шифокор зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.