Бу бўйича Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ–153-сон, 04.09.2025 й.)да белгиланган.
Шунингдек:
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланиб, расмий веб-сайтларда эълон қилинади.
- Рўйхатга киритилган маҳсулотлар учун харид қилинган товарлар ёки хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси 3 кун ичида автоматлаштирилган тарзда қайтарилади.
- Солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактураларни реал вақт режимида хавф даражасига қараб таҳлил қилиш тизимини жорий қилади.
- Юқори хавфли ҳисобварақ-фактуралар улуши 10% дан ошмаслиги ва ҚҚС суммаси фақат тўлиқ тўлангандан кейин ҳисобга олиниши белгиланди.
- Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Space Gov Monitoring платформаси орқали қишлоқ хўжалиги ерларидаги экин майдонлари бўйича маълумотларни мунтазам етказиб боради.