Учрашувда қишлоқ хўжалигида юқори технологияларни ҳаётга татбиқ этишнинг икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Наманганда ҳамкорликда замонавий лаборатория йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги технологияларини қўллашда Корея тажрибасини мутахассисларга ўргатиш, малакасини ошириш ҳамда ишга жалб этиш бўйича келишиб олинди.