Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Фарғона, Қашқадарё ҳамда Тошкент вилоятларидаги агрохизматлар марказлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари,уларнинг вилоятлардаги илмий-тажриба станциялари, олий ва профессионал таълим муассасалари ҳамда фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этмқода.

Семинарда тренингда лойиҳанинг халқаро маслаҳатчиси, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 40 йиллик тажрибага эга Буюк британиялик мутахассис Дэвид Кахан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда хизмат қилувчи “Инновацион гуруҳлар” тушунчаси, ушбу гуруҳ ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни баратараф этишга оид тақдимот ўтказди.

“Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ривожланиши, рақобатбардош ва иқтисодий ўсишида инновациялар ўрни беқиёс.    Фермерлар ўз имконияти ва кучига тянган ҳолда, қўл остиларидаги хўжаликларни бизнес каби бошқаришлари ва етарли билим ва кўникмага эга бўлиб турли хавфларга ечим топа олишлари керак. Инновацияларни қўллашда эса хусусий сектор билан самарали алоқалар алоҳида ўрин тутади, бундай алоқаларни ўрнатишда эса инновациялар бўйича мутахассилар талаб этилади.” – деди у.

Семинар тренинг иштирокчиларга гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотларда ғалла-пахта, чорвачилик, боғдорчилик соҳаларидаги ҳамда сув ресурси билан боғлиқ асосий муаммоларни таҳлил қилиш имкони тақдим этмоқда.