Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасида мураккаб аҳволга тушиб қолган мамлакатимиз фуқароси Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги кўмагида Ватанимизга қайтарилди.
Маълум бўлишича, жорий йил 10-октябрь куни Владивостокдаги «Парус надежды» махсус сосиаллаштириш маркази ходимлари Бош консулликка мурожаат қилишиб, 2006 йилда туғилган, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси О.К. қонуний вакилларисиз ҳамда Россия қонунчилигини бузган ҳолда Россиянинг Приморский ўлкасида бўлиб тургани ва мазкур муассасада сақланаётганини билдиришди.
Шу боис ўзбекистонлик дипломатларнинг марказ раҳбарияти билан музокаралар олиб боришгани натижаси ўлароқ, 13-октябр куни вояга етмаган О.К. тоғаси ҳамроҳлигида Қирғизистонга, сўнгра чегара пости орқали Андижон вилоятига ўтказилиши таъминлангани ҳолда ота-онасининг ҳузурига етказилди.