Янги тест тизими касалликнинг мавжудлигини клиник кўринишлар шаклланишидан 3-4 кун олдин аниқлаш имконини беради. Ташхис тизими ФМБА раҳбари Вероника Скворцова топшириғи асосида ишлаб чиқилди, деб хабар беради lenta.ru.
“Тест тизимидан фойдаланиш қизамиқ билан оғриган бемор билан алоқада бўлган ва инкубация даврида эпидемиологик ўчоқларда инфекцияга шубҳа қилинган шахсларда касалликни аниқлаш имконини беради, бу эса Россия Федерацияси ҳудудида қизамиқ вируси тарқалишини тўхтатишга ёрдам беради”, — дейилади агентлик хабарида.