Ғозғон шаҳар Экология бўлими давлат инспекторлари жойига бориб ҳолатни ўрганганда ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган бўз эчкиэмар маҳалла ҳудудига келиб қолганлиги ва унинг ҳолати қониқарли эканлиги аниқланди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг ёзишича, жойида далолатнома расмийлаштирилиб, Ободонлаштириш бўлими ходимларига миннатдорчилик билдирилди ва бўз эчкиэмар Ғозғон шаҳарининг дашт ҳудудига олиб борилиб, табиат қўйнига қўйиб юборилди.