Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг натижаларидан бири ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш жабҳасига мамлакатимиз ҳукумати томонидан эътибор тобора кучайиб бораётганини инобатга олган ҳолда Вазирлик юртимиз фуқароларининг соғлигини сақлаш мақсадида тиббиёт муассассаларини энг илғор технологиялар ҳамда асбоб-ускуналар билан таъминлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар олиб боришни давом эттирмоқда.