У жамият ҳаётининг турли жабҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш учун пойдевор ҳисобланади. Ҳар бир мамлакатнинг қонунчилик соҳасида йиллар давомида синалган ва такомиллашиб борган ўз тажрибаси бор. У билан танишиш, таҳлил қилиш бошқа давлатларга норма ижодкорлигининг энг таъсирли ва сифатли механизмларини ўрганиш имконини беради.
Адлия вазирлигида бўлиб ўтган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман чоп этиш: турдош ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш” мавзусидаги халқаро вебинар айнан шу мақсадда ташкил этилиб, давлатлараро тажриба алмашиш, энг сара ишланмалар ва охирги янгиликларни татбиқ этиш учун ўзига хос майдончага айланди. Зеро, тадбирдан кўзланган мақсад ҳам Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ, хусусан, норма ижодкорлиги борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни хорижлик экспертларга таништириш, тажриба алмашиш, бугунги кунда халқаро миқёсда қўлланилаётган самарали усулларни келгусида иш фаолиятида қўллашдан иборат бўлди.
Вебинарда Россия Федерацияси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот илмий маркази, Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборот миллий маркази, Қозоғистон Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот институти вакиллари ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази мутахассислари иштирок этди. Беларусь ва Қозоғистон Республикаси вакиллари ўз мамлакатларида ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг замонавий тенденцияларига тўхталиб ўтишди.
Вебинар давомида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасида амалдаги ҳуқуқий ахборот тарқатиш тизими сифатини яхшилашга қаратилган қатор муҳим қарорлар қабул қилингани таъкидланди. Жумладан, 2017 йил 25 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базаси (www.Lex.uz) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба этиб белгиланди.
Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий маркази фаолияти қайта ислоҳ қилинди. Эндиликда “Адолат” маркази норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари, турли юридик ҳужжатлар шаклларини (намуналарини) тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш ҳамда юридик адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш ҳуқуқига эга.
Вебинар иштирокчилари икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун аниқ таклифларни билдиришди ва улар Адлия вазирлиги ва “Адолат” марказининг 2021 йилда истиқболдаги ривожланиши учун белгиланган режасига киритилди.
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази