Ассамблеяда дастлаб Парламентлараро иттифоқ (ПАИ)нинг 2020 йил молиявий ҳисоботи ва ички аудит натижалари бўйича маълумот берилди. Шундан сўнг, ПАИнинг истиқболдаги тадбирлари борасида ҳисобот эшитилди. Унга кўра, жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган ПАИнинг 143-Ассамблеясини 2022 йилга қолдириш, сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган 5-Бутунжаҳон парламентлар спикерлари ҳамда аёл спикерлар конференцияси ўтказилади.

Шунингдек, парламентарийларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг олиб борган фаолияти тўғрисида ҳамда Ёш парламентарийлар форумининг ҳисоботлари эшитилди.

ПАИнинг Евроосиё гуруҳи томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Абдулло Аслонов ПАИнинг Ёш парламентарийлар форуми аъзолигига қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Парламентлараро Иттифоқнинг 142-Ассамблеяси давом этмоқда.