Тахминан 20 киши бўлган ушбу автобусда болалар ва ҳомиладор аёллар ҳам борлигини жиноятчининг ўзи маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 июль тонгида ўқотар қурол ва портлатгичлар билан қуролланган (ўзини Максим Плохой деб таништирган) аслида Кривош Максим Степанович исмли шахс йўловчи автобусини қўлга олган.

Максим Плохой «Twitter»даги саҳифаси орқали Украинанинг биринчи шахслари ўзларини «қонундаги террорчилар» деб тан олишларини видеога ёзиб олиб ҳаммага маълум қилишларини талаб қилган.

Сўнгги хабарларга кўра, автобус қуршаб олинган ҳудудда портлаш юз берган. УНН сайтининг маълум қилишича, портловчи қурилмани автобусдагиларни гаровга олган одам ташқарига улоқтирган, портлашдан ҳеч ким жабрланмаган.

У автобус миналаштирилгани ҳамда шаҳарнинг бошқа жойида ҳам портлаш содир этилиши билан таҳдид қилган.

Орадан бир неча соат ўтиб Лускда, мамлакат ички ишлар вазири Арсен Аваков шу масалада кенгаш ўтказаётган Украина миллий полицияси биноси ўққа тутилган.