Кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийларнинг дуолари билан бошланган мазкур мажмуа қурилиш ишларига маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ишсиз ёшларни жалб этиш кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими қурувчи мутахассислар билан мулоқот чоғида биноларнинг қурилиш технологияси ва сифатига асосий эътибор қаратди.

Мажмуа Мустақиллик байрами арафасида қуриб битказилиши ҳамда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.