Қайд этилишича, 2023 йил 13 август куни соат 17:53ларда Олтинкўл тумани  Хўжа кўчаси 52-уйда яшовчи 1984 й.т. Д Анинг ИИБнинг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, у ўз мурожаатида Олтинкўл тумани Маслахат ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” дарёсидан 10 ёшли ўғил бола мурдаси топилганлиги хақида маълум қилди.

Олиб борилган суриштирув натижасида, ушбу жасад, Олтинкўл тумани “Орс” МФЙ Юқори кўчаси 134-уйда яшаган 08.09.2012 й.т. Т. А эканлиги маълум бўлди. Мархум Т. А жасади Суд тиббий экспертизасига юборилди. 

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган.