Бугун, туманда фаолият юритаётган патронаж ҳамширалар учун бирламчи тиббий санитария ёрдами муасасаларининг барчасига аҳоли ҳамда хонадонлар сонидан келиб чиқиб 40 велосипедлар топширилди.

“Қоракўлда бирламчи тиббий-санитария хизматини яхшилашда патронаж хизматининг аҳамияти, туман тиббиёт бирлашмасининг моддий-техника базасини сифат жиҳатдан юқори даражага кўтариш бизнинг бирламчи вазифамиздир” – дейди туман ҳокими Шерали Саломов.

Маълумотга кўра, босқичли тадбирлар доирасида туманда фаолият олиб бораётган патронаж ҳамшираларининг барчасини велосипедлар билан таъминлаш режалаштирилган.

“Тиббиёт ходимларига яратиб берилаётган бу қулайликлар ўз навбатида мени “Мироб” оилавий қишлоқ шифокорлик пункти ва энг чекка “Фозилхўжа Эшон” қишлоғи орасидаги 3км.лик масофани тез босиб ўтишимга замин яратади” – деб таъкидлайди патронаж фелдшер Бегандик Худайназаров.

Тезкорлик таъминланиб, энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳолидан ўз вақтида хабардор бўлиш имконияти пайдо бўлади.Бу каби улкан тиббиёт имкониятлари самарасини туманда яшаётган инсонлар ҳам яхши ҳис қила бошладилар.

Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати