Айни пайтда Қоракўл туманидаги 19-умумтаълим мактабида  иш олиб бораётган ушбу ёш педагогни жамоадошлари, тумандаги ҳамкасблари маҳоратли тарих фани ўқитувчиси сифатида қадрлашади.
 
Ўқувчилари фан олимпиадаларининг туман ва вилоят босқичларида муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда. 

"Ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, мунтазам равишда салоҳиятини ошириб бориши зарур"  деб билади у. 

2020 йилда 2-малака тоифасига эга бўлган ёш муаллим, бугун малака синовида 100 балли натижани қайд этган ҳолда 1-тоифани эгаллади.