Нафақат марказлардаги, балки чекка-чекка ҳудудларимиз, олис қишлоқларимизда ҳам истиқомат қилаётган ёшларни эшитиш, Давлатимиз раҳбари бошчиликларидаги ислоҳотларни етказиш, уларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бугун ҳар бир давлат хизматчиси кун тартибидаги вазифага айланиши муҳимдир.
Шу боис, Бухорода бўлиб турган Агентликнинг Ишчи гуруҳи жойларда ўрганишлар давомида аҳоли, ёшлар билан ҳам самимий мулоқот қилмоқда.
Жумладан, Ишчи гуруҳ Қоракўл тумани “Оқ олтин” маҳалласида жойлашган математикага ихтисослаштирилган “Ҳасан бобо” нодавлат таълим муассасасида бўлди.
Марказда 100 нафардан ортиқ ўқувчи-абитуриент таҳсил олмоқда. Ҳар йили муассасанинг 90% ўқувчилари нуфузли ОТМларга ўқишга қабул қилинмоқда.
Отабек Ҳасанов марказ ёшларига мотивацион тренинг ўтиб, уларни илм олишга, маррани ҳамиша баланд олишга ундаб, шахсий тажрибаларини ўртоқлашди. Ёшларнинг келажак мақсадлари қатъийлашди.