Ушбу алоқа линияси узилиши оқибатида Тахиатош тумани айланма каналлар орқали захираланмаганлиги сабабли, туманда алоқада 2 соат 5 дақиқа тўхталиш кузатилган ва “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Республикаси филиалига зарар етказилган.
“Ўзкомназорат” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси ушбу ҳолат сабабларини ўрганиб чиқиб, кабелни узиб юборилишига алоқадор мансабдар шахс “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”да белгиланган талабларни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 154-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий иш очди. Тегишли ҳужжатлар тўплами Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддаси 3-қисмига асосан кўриб чиқиш учун Хўжайли тумани маъмурий судига ўтказилди.
Хўжайли туман маъмурий суди томонидан чиқарилган қарор асосида алоқа кабелини узиб юборилишига сабабчи бўлган мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 154-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.