Маълум қилинишича, Хўжайли туманида ташкил этилган наслли қорамоллардан эмбрион ишлаб чиқариш лабораторияси ўз фаолиятининг дастлабки юқори технологик натижасини қайд этди. 2026 йил 4 май куни Нукус туманидагиҚўнғиротбой Меҳринаслчилик фермер хўжалигида эмбрион трансплантацияси орқали дунёга келган биринчи голштин зотли бузоқ туғилди.

Мутахассислар таъкидлашича, эмбрион трансплантацияси технологияси оддий сунъий уруғлантиришга нисбатан бир неча босқичнисакраб ўтишимконини беради. Яъни, одатда 10–14 йилда эришиладиган селекцион натижаларни қисқа муддатда қўлга киритиш мумкин.

Ҳозирда туғилган бузоқнинг ҳолати яхши экани айтилмоқда. У туғилган вақтда 32 килограмм бўлган бўлса, ҳозирги вазни 37–40 килограммга етган. Мутахассислар унинг ўсиши, вазн тўплаши ва маҳаллий иқлимга мослашувини ижобий баҳоламоқда.

Лойиҳа доирасида ҳозирга қадар 70 дан ортиқ қорамолга эмбрион трансплантацияси амалга оширилган. Бундай тажрибалар Нукусдан ташқари Чимбой, Тахтакўпир ва бошқа туманларда ҳам давом эттирилмоқда.

Қўнғиротбой Меҳрифермер хўжалиги 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда унда 650 дан зиёд наслли қорамол парвариш қилинмоқда. Ферма ваIn-vitroлабораторияси ҳамкорлигидаги дастлабки кўчириб ўтказиш ишлари 2025 йил ёзида бошланган эди.