2020 йил 5 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4912-сонли «Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида республика бюджети маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 480 380,1 миллион сўмни ташкил этувчи ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан:

- ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилишга – 232 852,1 миллион сўм;

- мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилишга – 115 652,0 миллион сўм;

- мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларига – 131 876,0 миллион сўм ажратилган.

Шунингдек, белгиланган йилларда Қорақалпоғистон Республикасида:

- 272 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида умумий 818 та электр энергия ҳисоблагичлари ва сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилиб, «онлайн» режимида назорат қилиш;

- насос станциялари ва ирригация тизимлари каналларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторга бериш бўйича 31 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.