Қайд этилишича, Нукус шаҳар “Ватанпарвар“ МФЙда жойлашган “Д. С. Н.“ МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй кўздан кечирилганда таъминот корхонаси билан шартнома имзоламасдан рўйхатдан ўтказилмаган ҳисоблагич ўрнатиб, газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ҳолати қайд этилди. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 617 миллион 760 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шаҳарнинг “Гулзор“ МФЙда жойлашган ЙТТ А. Т. га қарашли бинода газ таъминоти корхонаси билан тегишли шартнома имзоламасдан табиий газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Ноқонуний ҳолат бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 103 миллион 848 минг сўмлик зарар ҳисобланди.

Шунингдек, Хўжайли туманининг “Наврўз“ МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Х. Р. га тегишли умумий овқатланиш масканида истеъмолчи “зангори ёқилғи“дан табиий газдан фойдаланиш қоидаларига зид равишда фойдаланиб келаётгани маълум бўлди. Қайта ҳисоб-китобларга кўра 123 миллион 688 минг сўмлик зарар келтирилгани аниқланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.