Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Жўқорғи Кенгеснинг Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон делегацияси Хитой Халқ Республикасида амалий сафарда бўлиб турибди.

Сафар доирасида делегациямиз жамоат транспортларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик Sichuan Zhongzhi Shenghe Performance Co., Ltd. компаниясига ташриф буюрди.

Компания раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси учун Хитойдан 54 та электробус ва улар учун зарядлаш ускуналарини етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, экологик тоза транспорт воситаларини жорий этиш ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ўртасида умумий қиймати 10 млн АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш, жумладан, 54 та электробус ва зарядлаш ускуналарини 2026 йил 1 августга қадар Қорақалпоғистон Республикасига етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.