Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи А.А.нинг фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор Б.М.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Б.М.нинг алимент тўловларидан қарздорлиги 37 млн сўмдан ошиб кетгани сабабли унга бўлим ходимлари томонидан жавобгарлик масаласи ҳал қилиниши билдирилган.
Шунда қарздор алимент тўловлари ўрнига ўз номидаги уйни фарзандларининг бири номига ўтказиш истагини билдириб, ўзининг номидаги Кегейли туманида жойлашган ҳовли участкасини жорий йилнинг 3 февраль куни ҳадя этиб, қўшимча 15 млн сўм берган.