Икки кун давом этган ташриф давомида театр жамоаси томонидан Қирғиз давлат академик драма театрида намойиш этилган мазкур спектакл томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

Спектакл ижодкорлари Қирғиз республикаси Маданият, спорт, туризм, ахборот ва ёшлар сиёсати вазирлиги фахрий ёрлиғи, шунингдек, “Ураним Манас” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қолаверса, Қизғиз давлат ёшлар театри ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.