Кинематография агентлигининг қайд этишича, мазкур кинокартина Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Ўзбекистон Тўлепберген Қайипбергеновнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади.
Тўлепберген Қаипбергенов ўзининг ярим асрдан зиёд давом этган ёзувчилик фаолияти давомида катта ва сермазмун ижод йўлини босиб ўтди. Ўз асарларида қорақалпоқ халқининг тарихи, бугунги ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналарини юксак маҳорат билан тараннум этди. Унинг қаламига мансуб “Раҳмат, муаллим”, “Совуқ бир томчи”, “Котиб”, “Қорақалпоқ қизи”, “Маманбий афсонаси”, “Бахтсизлар”, “Гумроҳлар” сингари қисса ва романлар,“Қорақалпоқ достони” трилогияси адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллади
Сценарий муаллифи Бахтияр Мадияров, постановкачи режиссёр Баутдин Баймирзаев, постановкачи оператор Асенбай Асқаров. Ролларни Фарит Узақбергенов, Базарбой Узақбергенов, Давирхан Ембергенов, Айбек Шавдурбаев, Айсултан Шарипова, Сарбиназ Хабипова каби актёр ва актрисалар ижро этган.