Янги йил байрами болаларнинг қувонч-шодлиги, самимияти ва кулгуси билан янада тотли бўлади.Республика Маънавият ва маърифат маркази Ромитан туман бўлими ва туман "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамкорлигида "Қорбобога мактуб" ижодий ишлар танлови ташкил этилди. Танловда 145 нафар иштирокчилар ўзларининг қуёш тафти каби жўшқин тилакларини, шаффоф сувдек тиниқ орзу-истакларини ёзиб иштирок этишди.

"Қорбободан барча болаларнинг тилакларини бажаришини,уларга бахт ва қувонч улашишни сўрайман."- дейди танлов иштирокчиси Қобилов Дилшодбек. Тоза қалбларга қувонч бахшида этиш мақсадида қорбобога мактуб ёзган танлов ғолиблари қорбободан мактуб олишга муяссар бўлишди.

Дарҳақиқат, беғубор болалик қувончи,меҳр қалқиб турган учқун нигоҳлари,оламнинг жамики ранглари мужассам кўзлари дунёнинг бор ғуборини аритиб юборади.
Кўнгли тоза ниятларга тўла бўй чўзаётган ниҳолларимиз самоларга етсин!

Муҳайё Мўминова,

Бухоро вилояти Ромитан тумани

"Баркамол авлод" болалар мактаби директори