“Қўриқтом” маданий маркази 2020 йил 26 сентябрда Ўзбекистон Президенти томонидан 2019 йилнинг март ойида илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган.
Марказ қошида компьютер, тикувчилик, қўшиқ, дутор, гимнастика ва тасвирий санъат тўгараклари хамда кутубхона ташкил қилинган бўлиб, уларга жами 100 дан зиёд ёшлар аъзо.
Марказни очишдан асосий мақсад истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш, нафақат ёшлар, балки аҳолининг умумий маданий даражасини ошириш ва уларга маданий хизмат кўрсатишдан иборатдир.
Марказда ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, ўз истеъдодларини ҳар томонлама намойиш этишлари ва ривожлантиришлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.
Жумладан, ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш учун махсус тўгарак очилган.
Ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш мақсадида қўшиқ, рубоб ва тасвирий санъат тўгараклари фаолият олиб бормоқда.
Туманда спортни ривожлантиришнинг ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаларидан бири сифатида спорт тўгараги фаолият олиб бормоқда. Мазкур тўгарак аъзолари гимнастика бўйича республика миқёсида ўтказилган мусобақаларда турли ютуқларга эришиб келишди.
Бундан ташқари, марказ қошида ёшларни маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида мунтазам равишда китобхонлик бўйича тадбирлар ташкилаштирилиб турилмоқда.
Ўз навбатида, элчихона “Қўриқтом” маданий марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида мактаб ва мактабгача бўлган ёшдаги болалар учун Италиядан инглиз тилида чоп этилган китоблар ҳамда мобиль компьютер (лэптоп) юборишни ўз зиммасига олди.
