Шу маънода бугун аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш энг долзарб масалалардан бирига айланди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида Қоровулбозор туманида Чўлқувар МФЙ 15,2 км ичимлик сув тармоқлари ва “Чўлқувар” сув иншооти қурилиши натижасида 100 нафар ҳамда Тинчлик МФЙ ҳудудида 8,4 км ичимлик сув тармоқларини тортилиши натижасида 800 нафар аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди.

Бундан ташқари “Чўлқувар” МФЙ ҳудудидаги “Чўлқувар” 1-кўтариш сув иншоотидан “Бўстон” МФЙ да истиқомат қилувчи 1360 нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланиши натижасида туман бўйлаб тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 100 фоизга етди, деб хабар бермоқда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати.