Аввалдан ҳам бу ҳудуддан математика соҳаси билимдонлари кўп чиққан. Улар орасида аниқ ва табиий фанлар соҳасида 2 нафар академик, 12 нафар профессор ва фан докторлари, 40 дан зиёд физика-математика фанлари номзодлари бор.
Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган қўшработлик математик олимлар ва тумандаги моҳир математика фани ўқитувчилари ҳамкорлигида ихтисослашган мактабга илмий-услубий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, улар маҳорат дарслари ўтиб, дастурчилар, амалий математика ва рақамли иқтисодиёт бўйича етук мутахассислар тайёрлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшади.