Аввалроқ англашилмовчилик туфайли ўлгани хабар қилинган эркак хизмат кўрсатиш станцияси вайроналари остидан тириклайин олиб чиқилди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Жами 11 киши касалхонага ётқизилган. Иш берувчилар рўйхатига кўра, вайроналар остида яна уч киши қолиб кетган бўлиши мумкин, аммо қутқарувчилар у ерда ташкилотга алоқаси бўлмаган одамлар ҳам бўлиши мумкинлигини маълум қилишди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Вайрон бўлган техник хизмат кўрсатиш станциясида қутқарувчилардан ташқари шифокорлар бригадалари ва ҳокимлик вакиллари ҳам бор, деб хабар беради mir24.tv.