«Зарҳал» номи берилган ушбу дурагай фақат иссиқхонада етиштирилади.

Ўта эрта пишар

«Зарҳал» ни худди шундай тоифага киритиш мумкин. У 72-78 кун давомида ўсади. Унинг палаги бақувват, сершох. Барги эса, кенг, қалин, тўқ яшил рангли, қирқимлидир.

Ҳосили

Шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади. Юзаси эса текис, сариқ рангда. Устида яшил рангли чизиқлар тортилган. Ички қисми оқиш, хўшбўй ҳидли.

Касалликларга чидамли

«Зарҳал»нинг таркибидаги қуруқ модда миқдори 13,5-14,5 фоизни ташкил этса, қанд миқдори 12-13 фоиздангина иборат.

Ҳосилдорлиги 8-8,5 кг/м2 га тенг бўлган ушбу қовун нави ун шудринг ва фузариос сўлиш касаллигига чидамлидир.