Меҳмонлар Бухоро шаҳридаги М.Бурхонов ва “Зарафшон” маҳаллари фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув мобайнида маҳалла институти, унинг жамият ҳаётидаги аҳамияти, маҳалла раиси, унинг функциялари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шу билан бирга маҳалладаги ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспектори вазифалари, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда аҳоли билан тизимли ишлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди. Делегация аъзолари мамлакатимизда маҳалла институтига қаратилаётган юксак эътиборни юқори баҳолади.