11 кундан бери давом этаётган қидирув ишларида Мудофаа вазирлиги мутахассисларидан ташқари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа давлат идоралари ходимлари ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Мураккаб шароитларга – сув тубининг лойқалиги, сув остида кўриш имконининг йўқлиги ва об-ҳавонинг ўзгарувчанлигига қарамай, қидирув ишлари кун-у тун олиб борилмоқда.

Қидирув ишлари бедарак йўқолган вертолёт экипажи аъзоларининг тақдири ва фожиага олиб келган сабаблар аниқланмагунча давом этади.

2025 йил 25 июль куни Олмаота вилоятида Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг EC-145 русумли вертолёти режалаштирилган парвоз вақтида радарлардан ғойиб бўлди, деб хабар беради azertag.az.