Қарорга биноан қуйидаги шахслар учун давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди:

- Қозоғистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олган чет элликлар ва уларнинг оила аъзолари;

- Қозоғистон Республикаси фуқароларининг оила аъзолари ҳисобланган чет элликлар.

Ушбу тоифадаги шахслар Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини 90 кун ичида бир мартадан ортиқ кесиб ўтишлари мумкин эмас (илгари бу 30 кун эди), деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.