Делегация аъзолари Қозоғистоннинг машҳур «Хабар» телеканали, “Tengrinews” расмий ахборот портали, «Топресс.кз» сайти, «СCАТ» авиакомпанияси борт журнали вакиллари ҳамда туризм борасида қизиқарли саҳифа юритувчи ва ўз аудиториясига эга бўлган Динара Агалиева, Александр Сой, Яков Федоров каби машҳур блогерлардан иборатдир.
Инфотур давомида делегация аъзолари Хоразм вилоятида саёҳатда бўлиб, мамлакатимизнинг бой тарихи ва қадим маданияти ҳамда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишди. ОАВ вакиллари ва блогерлар “Ичан қалъа» ва “Нуруллабой саройи» бўйлаб саёҳат қилиб, бунда маданий мерос объектларимиз бетакрорлигига гувоҳ бўлишди. Ташриф давомида меҳмонлар томонидан Хиванинг диққатга сазовор манзиллари бўйлаб суратга олиш жараёнлари амалга оширилиб, оммавий ахборот ва интернет кузатувчилари эътиборига узатилади.
Меҳмонлар Бухоро вилоятида ҳам бўлиб, Арк, Минораи Калон, Мири Араб ва Нодир девонбеги мадрасалари, Мағоки-Аттори масжиди, Сомонийлар мақбараси ва Цитораи Мохи Хосса саройи каби турли қадимий обидалар ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳлари сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишишди.
Делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида ҳам бўлиб, Регистон майдони, Амир Темур ва Ислом Каримов мақбаралари, Шоҳи Зинда мажмуаси, Бибихоним ва Ҳазрати Хизр масжидлари, Ходжа Дониёр зиёратгоҳи, Сиёб бозори ҳамда Конигил туризм қишлоғи бўйлаб ажойиб медиаконтентларни суратга олишди.
Шунингдек, хорижий ОАВ вакиллари Тошкент шаҳрининг Ҳазрати Имом мажмуаси, “Ташкент Cитй” ишбилармонлик маркази ва Чорсу бозорларида ҳам бўлиб юртимизда туризм соҳасидаги ижобий ўзгаришлар ва замонавий тенденцияларга алоҳида эътибор қаратишди. Хусусан, меҳмонларда Тошкент шаҳрида жойлашган гўзал ва бой маданиятимизни ўзида акс эттирган масжидлар ёрқин таассурот қолдирди.