Россиянинг "Red Wings" авиакомпанияси Қозон — Самарқанд — Қозон йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақида “Uzbekistan airports” хабар бермоқда.
2023 йил 30 октабрдан шаҳарлар ўртасида парвозлар бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтада бир марта душанба кунлари СУ95 типидаги самолётларда мунтазам равишда амалга оширилади.
Маълумот учун, "Red Wings" Домодедово аеропортида жойлашган Россия авиакомпанияси бўлиб, мунтазам ва чартер йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистоннинг бешта шаҳридан Россия Федерациясининг бешта шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.