Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 1 август ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари 963 та, уларнинг жами қарзи 1 136,2 млрд сўм. Шундан 428,1 млрд сўми, яъни 37,7 %и солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3 талиги:

— Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 404,9 млрд сўм;

— Тошкент шаҳри – 310,8 млрд сўм;

— Андижон вилояти – 81,9 млрд сўм.