“Қуролли тўдалар, жумладан, ҲАМАС томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар сўнгги икки ой ичида Ғазо шимолидаги банклардан камида 120 миллион долларни ўмарди”, деб ёзади газета БМТ маълумотларига таяниб.

Энг йирик ўғирлик 17 ва 18 апрель кунлари, Фаластиннинг энг йирик банки талон-тарож қилинишини олдини олиш учун ўз омборини бетонлаб ташлаганидан кўп ўтмай содир бўлди. Фавқулодда чоралар ёрдам бермади ва гувоҳларнинг нашрга айтишича, улар омборхонада портлаш овозини эшитган, шундан сўнг банкнотлар ҳавога сочилган. Ички маълумотларга кўра, талончилар тахминан 31 миллион доллар олишга муваффақ бўлган.

Қуролли гуруҳлар икки ой ичида Ғазо сектори шимолидаги банк кассаларида сақланаётган нақд пулнинг камида учдан бир қисмини ўмаргани айтилмоқда. Тахминан 240 миллион доллар сақланиб қолинди, деб хабар беради ria.ru.