Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидагилар ўртасида алоҳида-алоҳида “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови 4 босқичда ўтказилади:

  • муддатли ҳарбий хизматчилар;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;
  • олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари (курсантлар);
  • ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари (ўқувчилар).

Китобхонлик танловининг республика босқичида вазирлик ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари, контракт бўйича ҳарбий хизматчилари, курсантлари ҳамда ўқувчилари орасидан:

  • 1-ўринни эгаллаган 4 нафар ғолибнинг ҳар бири Олий Бош қўмондоннинг бош соврини – электромобиль ҳамда диплом билан тақдирланади;
  • 2-ўринни эгаллаган 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМнинг 100 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади;
  • 3-ўринни эгаллаган жами 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМнинг 70 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади.

Китобхонлик танловининг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати рағбатлантириш тариқасида 1 ойга қисқартирилади.