Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган Shooting Game деб аталувчи маҳсулот кимёвий жиддий таҳдидли ҳисобланади. Тўплам пластик нишони, ўйинчоқ телефони, пластик ўйинчоқ тўппончаси ва 3 та сўрғичли снарядлардан иборат.

Хавфли томони шундаки, ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) (ўлчов қиймати: оғирлигидан 5,1%) ва дибутилфталат (DBP) (ўлчов қиймати: оғирлигидан 11%) мавжуд. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб, репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH қоидалари талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Юза қисми шаффоф рангли блистер ва орқа қисми картон билан қадоқланган.