Профессор Яъқуб Ўмероғлу бошчилигида асар таржимаси устида анча меҳнат қилинди ва 500 ададда нашрдан чиқди.

 Китобга профессор, академик Наим Каримов ва романнинг таржимони, филология фанлари доктори Замира Ўзтурк сўзбоши ёзган.

“Қутлуғ қон” романининг таржима қилиниш жараёнида Ойбекнинг невараси ва  Ойбек уй-музейининг директори Ойнур Тошмуҳаммадова яқиндан ёрдам берди, дейилади Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Телеграм каналида.