Хусусан, Jazeera Airways авиакомпаниясининг Қувайтдан Наманганга йўл олган Ж9645 рейси Қирғизистонга йўналтирилди. Самолёт Бишкек аэропортига маҳаллий вақт билан соат 09:31 да қўнди.
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Омск-Наманган йўналиши бўйича учган ҲЙ9810 рейси Тошкент аэропортига йўналтирилди ва маҳаллий вақт билан соат 07:55 да келиб қўнди. Соат 05:50 га белгиланган ҲЙ9825 (Наманган – Сочи) рейсининг учиши эса кечиктирилди. Самолёт Наманган аэропортида об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда, шундан сўнг у белгиланган манзилга учиб кетади.
Дубайдан маҳаллий вақт билан соат 01:20 да учиб келиши керак бўлган Flydubai авиакомпаниясининг ФЗ781/782 йўловчи рейси Намангандаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли учиш аэропортида об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда.
Наманган аэропортида хабар қилинганидек, об-ҳаво шароити аста-секин яхшиланмоқда. Аэропорт яқин бир неча соат ичида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин.
Қувайтдан Наманганга йўл олган рейс Қирғизистонга йўналтирилди
Намангандаги метеорологик сабабларга кўра ҳаво кемаларини халқаро аэропортга қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча тўхтатилди.
Аичи–Нагоя–2026: Ўзбекистон делегацияси 42 спорт турида юрт шарафини ҳимоя қилади
- Нақшбандийлик анъанаси: тинчлик ва бағрикенглик ғоялари халқаро конференцияда
- Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди
- Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?
- Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди
- Саида Мирзиёева: Президентимиз билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлдик
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
- Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгаради: 2039 йилдан эркаклар 63, аёллар 58 ёшда пенсияга чиқади