Коинот ускуналари чақнашни суратга олди. Шунингдек, улар заррачалар Ер магнит майдонидан учиб ўтиш учун етарли энергияга эга эканлигини аниқлашди.
Ҳодиса 2021 йил 28 октабрда рўй берган, бироқ олимлар уни энди тасвирлаб беришди. Тадқиқотни Хитойнинг Фан ва технология университети вакиллари олиб боришди.
Бу бўроннинг оқибатлари Ер, Ой ва Марс юзасида дарҳол сезилган биринчи ҳолат эди. Бу ҳақда орбитал ускуна – Trace Gas Orbiter, Марс атрофида айланувчи Curiosity марсоходи, Хитой Миллий коинот бошқармасининг Ой зонди, Lunar Reconnaissance Orbiterа автоматик сайёралараро станцияси (Ойнинг сунъий йўлдоши) ва CROPIS ер орбитаси сигнал берди.
Ер магнит майдони қуёш чақнашларидан ҳимояланган. Ой ва Марс ундан ҳоли, шунинг учун бўронлар улардаги радиация даражасини потенциал хавфли даражага кўтариши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, радиация бўлажак астронавтлар учун хавф туғдириши мумкин. 700 миллигрейдан юқори нурланиш дозаси радиация касаллигига олиб келиши мумкин, 10 грейдан юқориси эса ўлимга олиб келади.
2021 йилги қуёш бўрони радиациянинг кескин ошишига олиб келмади. Марс орбитал станцияси 31 миллигрей кўрсаткични қайд этди. Аммо Қуёш фаоллиги ошиши билан кучли бўронлар юз бериши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.