Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Вобкент туман ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шаҳзод Эркинов қуёш энергияси орқали ҳаракатланувчи машинани яратди.
Шаҳзод Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилиб келинаётган кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Янги инновациялар устида тинимсиз изланишлар олиб борувчи ўқувчи ўзининг "репетитор-робот"и орқали республикада танилган.