Бугунга қадар пойтахтимизда 250 мингга яқин истеъмолчилар хонадонида замонавий ҳисоблагичлар бепул ўрнатиб бўлинди. Ушбу ҳисоблагичларни ўрнатишдан асосий мақсад эса аниқ ҳисоб-китобни юритишдан иборатдир.
Бундан ташқари, тегишли ҳужжатларга асосан, газ таъминотида Тошкент шаҳрини 197 та йирик ҳудудга ажратиш ва замонавий ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш белгилаб қўйилган. Бу борада "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали Янгиҳаёт ҳамда Сергели туманларидаги газ тақсимлаш қурилмалари эстетик жиҳатдан тартибга келтирилиб, газ етказиб беришда йирик ҳудудга ажратилиши бўйича демонтаж ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирга қадар Янгиҳаёт туманида юқори ҳамда ўрта босимли газ қувурларини қамраб олувчи қисмига 17 та замонавий газ ҳисоблагич белгиланган тартибда ўрнатилди. Сергели туманида эса режадаги 40 та ҳисоблагич ўрнатилди.
Бу ишлар таъминотдаги номутаносибликнинг олдини олишда хизмат қилади.