Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан Ҳиндистоннинг Меҳнат ва бандлик вазирлиги, ҳамда Ҳиндистоннинг Канададаги элчиси иштирокида жорий йилнинг 8 сентябрида рақамли тиббиётни ривожлантиришга бағишланган илмий-амалий видеоконференция ўтказилди.
Пандемия шартлари барча соҳаларнинг рақамли имкониятларини ривожлантириш масаласини ҳар қачонгидан қатъий қўйди. Тиббиёт улар орасида муҳим ўрин тутади. Чунки унинг рақамлаштирилиши — нафақат энг яхши мутахассислар билан видеоалоқадан ташкил топган, у шунингдек, онлайн шаклда соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш йўли билан айнан мана шу профессионализмга йўл ҳамдир.
Шундан келиб чиқиб, ўзбек-ҳинд видеоконференциясининг муҳим қисми беморлар билан онлайн-симуляция муносабатлари ўрнатиш учун инновация платформа — «CyberPatient» имкониятларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Миллий палата томонидан «CyberPatient»нинг «Royal College Of Physicians And Surgeons Of Canada» нинг ҳудудий директори, профессор Карим Қаюм (Karim Qayumi) раҳбарлигидаги канадалик ишлаб чиқарувчилар командаси билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган.
Онлайн форум иштирокчиларига қаратилган табрик нутқида Миллий палата раиси РовшанИзамов шу йил апрель ойининг ўрталарида Ўзбекистоннинг тиббиёт жамоатчилигига канадалик ишлаб чиқарувчилар томонидан бемалол кириш учун «CyberPatient» онлайн симулятори http://www.cyberpatient.ca/. ҳавола орқали очилгани ҳақида Миллий палата томонидан маълум қилинганлигини таъкидлади.
Ундан ташқари Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидаги Миллий палата бўлинмалари «CyberPatient» ва бошқа рақамли платформа имкониятлари билан яқиндан таништириш мақсадида соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари, ҳамда бўлажак шифокорлар билан учрашувлар ўтказиб туради.
«Ушбу онлайн-ускуна талабаларга муайян касаллик бўйича тўлиқ маълумот олишга йўл очиб беради. Бу модель ўқувчига беморни қабул қилиб олингандан то соғайиб чиқиб кетгунига қадар кузатиш имконини бериб, тиббий таълимдаги бўшлиқни тўлдиради. Энди талабалар ўқишнинг дастлабки босқичларида ўзлари дуч келган ҳолатларга қайтишлари мумкин, яъни ушбу муайян касалликни ташхис қўйиш ва даволашнинг бир мунча мураккаб жиҳатларини ўрганиш имкониятига эга бўладилар. «Cyber Patient» шифокор ва беморнинг ўзаро алоқасини аниқроқ моделлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган», — таъкидлади Ҳиндистон меҳнат ва бандлик вазири Шри Сантош Гангвар (Shri Santosh Gangwar).
Шунингдек, форумда Ҳиндистоннинг Канададаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аджай Бисариа (Ajay Bisaria), Университетнинг тиббиёт фанлари коллежи (University College of Medical Sciences) директори доктор Сунил Гомбер (Dr. Sunil Gomber), Ҳиндистон тиббиёт акупунктура жамияти (Indian Society of Medical Accupuncture) президенти доктор Раман Капур (Dr. Raman Kapur), Пушпавати Сингхания Тарлочан номли Шифохона ва тадқиқот институти (PSRI Heart Institute) раиси Сингх Клер (Tarlochan Singh Kler) ва бошқалар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлиги, жумладан, тажриба алмашиш ва рақамли тиббиётни ривожлантириш ғоялари борасида учинчи томон иштирокидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирдилар.
«CyberPatient» ишлаб чиқарувчилари бугун инглиз тилини қўллаган ҳолда ишлаётган симуляторни бошқа халқаро тиллар, хусусан, рус тилидаги субтитрлар билан жиҳозлашни ҳам режалаштирганлар. Бу кўпгина мамлакатларнинг, жумладан Ўзбекистоннинг ҳам талаба-шифокорлари, ҳамда ҳаракатдаги шифокорларнинг ушбу инновацион платформадан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
Видеоконференцалоқа давомида Миллий палата ва унинг янги ҳинд ҳамкорлари томонидан биргаликдаги янги лойиҳаларнинг амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси
Инновацион соғлиқни сақлаш
миллий палатаси матбуот хизмати.