Айни вазифалар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида шу йилнинг 16-17 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги WYNDHAM TASHKENT меҳмонхонасида “Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим ва меҳнат бозори ҳамкорлиги” мавзусида ташкил этилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ҳамкорлигидаги тадбирда Европа иттифоқи, ЮНИСЕФ, Британия кенгашининг, Жаҳон Банки ва Осиё тараққиёт банки каби халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Швейцария лойиҳаси элчихонаси, Германия халқаро ҳамкорликлар жамияти, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги, Германия халқ университетлари ассоциацияси филиали ҳамда ERASMUS+ миллий офиси вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев очиб берди ҳамда мамлакатимизда халқаро ва маҳаллий меҳнат бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, узлуксиз таълим сифати ва самарадорлигини ошириш борасида бажарилаётган ишлар ҳақида сўзлади.

Семинарнинг биринчи куни хорижий экспертларнинг Миллий малакалар рамкасини жорий этишда халқаро тажрибалар тўғрисидаги тақдимотига бағишланиши режалаштирилган.

Шунингдек, маҳаллий мутахассислар томонидан ҳам меҳнат бозори талаблари асосида кадрлар тайёрлаш тизими: халқаро тажриба ва танланган йўл, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашда касб стандартлари ва ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг ўрни мавзуларида тақдимот қилиш кўзда тутилган.