Ўзимиз гувоҳ бўлганимиздек, олийгоҳларнинг таълим бериш фаолияти янада такомиллаштирилиб, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган илм сари интилиш фазилати яна бир бор намоён бўлмоқда. Келажак авлод вакилларини соғлом ва фаровон турмуш кечириши, эгаллаган касби бўйича доимий иш ўрнига эга бўлиши йўлида барча имкониятлар ишга солиняпти.

Қарши давлат университетимамлакатимизнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳисобланади. Олийгоҳ тарихига назар ташлайдиган бўлсак, дастлаб 1945 йил 1 сентябрда Педагогика ва ўқитувчилар институти филиали мақомида ташкил этилган. Орадан тўрт йил ўтиб, яъни 1949 йилда икки йиллик ўқитувчилар тайёрлаш институтига айлантирилган. 1956 йилга келиб Қарши давлат педагогика институти сифатида фаолиятини давом эттирган. Мустақилликнинг дастлабки йиллари, аниқроғи 1992 йилда университет мақоми берилди. Мамлакатимизнинг жанубий минтақасига хос ўзининг бой тарихига эга университетда бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида тизимда юқори натижалар қўлга киритилмоқда.

Қарши давлат университети кейинги йилларда очиқлик шароитида, жаҳондаги бир неча нуфузли университетлар билан яқин ҳамкорлик олиб бораётгани ушбу олий таълим муассаси ўқитувчиларининг билим ва тажрибасиортишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Мазкур фаолият мамлакатимиз иқтисодий ҳаётидаги жадал янгиланиш ҳамда ўзгаришлар шароитида таълим ва фанни инновацияларга йўналтирилган ҳолда ривожлантириш мақсадларига тўла мос келади.

Айни пайтда юртимизда олий таълим соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар рўёбга чиқмоқда. Билим олиш масканларининг қиёфаси ўзгариб, моддий-техника базаси яхшиланаяпти. Илмий ишланмаларни молиялаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилган. Жумладан, профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ҳам ортаяпти. Инновация йўналишидаги алоҳида давлат тузилмалари ташкил этилиб, олий ўқув юртларида ҳам янги бўлинмалар очилмоқда. Буларнинг барчаси олий таълимга бўлган ёндашувни ўзгартириб, унинг сифати ҳамда даражасини кўтаришга хизмат қилиши аниқ.

Қарши давлат университети асосан педагог кадрларни тайёрлаш билан шуғулланиб келган бўлса, кейинчалик қўшимча йўналишлар очилиб, таълим шакли янада кенгайтирилди. Хусусан, 2019–2020 ўқув йилида бу ерда 7 та факультет ҳамда 28 та кафедра мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 14 та факультет ва 43 та кафедра фаолият олиб бормоқда.

Айни дамда олийгоҳимизда 24 мингга яқин талаба таҳсил олади.Сўнгги уч йилда контингент 3,7 мартага ошди. Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги фармонига асосан тиббиёт факультети ҳам ташкил этилди. Албатта, кўп сонли талабаларнинг таълим олиши биздан катта масъулият талаб этади. Шу боис, энг аввало, сифатли таълим бериш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалда намоён этиш учун доимий равишда ҳаракат олиб боряпмиз. Хусусан, Президентимизнинг таълим самарадорлигини ошириш борасида берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалда бажарилди.

Ўтган бир йил университетимиз илмий салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион соҳада қатор янгиланишлар, юқори даражадаги ютуқларга эришиш ҳамда хорижнинг энг илғор тажрибаларини ўрганиш, уларни миллий тажрибаларга сингдирган ҳолда фан ва таълим соҳасига татбиқ этиш даври бўлди десак, муболаға бўлмайди. 2021 йилда инновацион соҳада фаолият самарадорлигини ошириш учун кафедралар кесимида тармоқлар жадвали шакллантирилди. Бугун ушбу жадвалга эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йил бошидан ҳозирга қадар 66 та диссертация ҳимоя қилиниб, 38 та илмий унвон олинди. Натижада университетимиз илмий салоҳияти 28,2 фоиздан 35,5 фоизга кўтарилди. Шунингдек, 19 та дарслик, 76 та ўқув қўлланма, 65 та монография нашр этилди. Шунингдек, доимий равишда халқаро ҳамда республика миқёсида илмий-амалий конференциялар ташкил этилмоқда.

Молиявий мустақиллик нима берди?

Маълумки, 2021 йил 24 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан таълим тизимига туб ижобий ўзгаришлар олиб келадиган олий таълим муассасаларига молиявий, академик ва ташкилий бошқарувда мустақиллик бериш борасидаги 2 та муҳим ҳужжат, яъни «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари эълон қилинганди. Ушбу қарорларга асосан бир қатор олийгоҳлар қатори Қарши давлат университетига ҳам молиявий мустақиллик берилди. Бу эса олийгоҳ учун янада имкониятларни оширишга, бир қатор қулайликларни яратишга замин ҳозирлади.

Университетимизга молиявий мустақиллик берилиши профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳам катта қўлайликяратди. Жумладан, олий таълим раҳбарияти томонидан таълимни оптималлаштириш орқали сифат даражасини ошириш, ўқитувчи ва талабалардан ўқув юкламасини камайтириш орқали фанларни яхши ўзлаштиришга йўл очилди.

Шу билан бирга, таълим муассасамиз ва унинг тузилмасидаги таълим муассасалари учун ўз графигимиз асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилаш ва жорий этиш, ташкилий–бошқарувдаги мустақиллик соҳасида ҳам янгиликлар амалга оширилмоқда. Хусусан, фаолиятнинг асосий йўналиши таълим, илм-фан, унинг натижаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштириш билан боғлиқ масалалар борасида ҳам бир қатор имкониятлар берилди.

Албатта, бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, таълим самарадорлигини ошириш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Яъни маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ҳамда мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш борасида амалий ҳаракатлар бошланган. Шунингдек, иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида турли йўналишларда стипендия ва грантлар ажратиляпти. Хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмалар тўғридан-тўғри харид қилинаётгани ҳам таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Халқаро ҳамкорлик

Университетда халқаро алоқларни мустаҳкамлаш, доимий равишда чет эл инвестицияларини киритиш, халқаро рейтингга кириш ишларини ривожлантиришда ҳам ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Бу йўналишда олийгоҳимизЖанубий Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги — КОИCА билан бир қанча лойиҳаларни ишга туширди. Хусусан, ўтган 2022 йилда лойиҳа доирасида масофавий машғулотлар йўлга қўйилди. Шунингдек, Корея технологияси асосида мактабгача таълим самарадорлигини ошириш лойиҳаси доирасида педагогларни тайёрлаш курслари ташкил этилган. Ушбу лойиҳалар давомида бир қатор ўқитувчилар фаол иштирок этиб, рағбатлантирилаётгани бежиз эмас.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда «Аллианcэ Франcаисе» ташкилоти билан ҳамкорликда ҳам танловлар ўтказиш йўлга қўйилди. Бу каби танловларда фаол иштирок этган университетимизнинг француз тили ўқитувчиси А.Зоирова Франция давлатидаги тил марказида икки ҳафта ўқув-тажриба алмашиб қайтди.

Ҳозирдауниверсиеттимиз бешта хорижий давлатнинг олтмишдан ортиқ олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.Бунинг натижасида талабаларимиз халқаро грантлар, танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келяпти. Бундан ташқари таълим хизмати экспорти ҳам яхши йўлга қўйилган. Жумладан, ўтган ўқув йилида туркманистонлик 27 нафар талаба ўқишни тамомлаган бўлса, янги ўқув йилида ҳам Россия, Тожикистон ҳамда Туркманистон давлатларидан жами 18 нафар фуқаро талабаликка қабул қилинди. Шу билан бирга, қўшма таълим дастурлари доирасида Халқаро таълим дастурлари факультети ҳам очилди.Бунда Россиянинг Белгород давлат миллий дадқиқот университети, Москва давлат Лингвистика университети, Приволжск тиббиёт тадқиқотлар университети каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда олтита бакалавр таълим йўналишлари ва 4 та магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилди.Уларда жами 210 нафар талаба таълим олмоқда.

Олийгоҳнинг халқаро даражада эришаётган натижалари доимий равишда янгиланиб борилаётгани кейинги пайтда мутахассислар томонидан кўп бора эътироф этилмоқда. Бунга етарлича асос бор, албатта. Хусусан, 2022 йил якулари бўйича УИ ГреэнМетрик Wорлд Университй Ранкинг халқаро рейтинг агентлиги ўз натижаларини эълон қилди. Дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларининг олийгоҳлари ичида Қарши давлат университети 2710 балл билан ТОП-1000 таликда қайд этилди.

Маълумки, бу рейтинг «Университас Индонециа» томонидан бошланган яшил кампус ва экологик барқарорлик рейтингги бўлиб,УИ ГреэнМетрик Wорлд Университй Ранкинг 6 мезон бўйича 39 кўрсаткич, яъни созлаш ва инфратузилма, энергия ва иқлим ўзгариши, чиқиндилар, сув, транспорт ва таълим орқали университетларнинг экологик мажбуриятлари ва ташаббуслари бўйича рейтингларини аниқлайди.

Қамров янада ортди

2020 йилда университетда мавжуд талабаларга мўлжалланган 7 та тураржой имконияти 1057 ўринга тенг бўлиб, улар умумий эҳтиёжнинг атиги 33 фоизини таъминлаган. Сўнгги 2 йилда эса талаба-ёшларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. 2021 йилнинг ўзида талабалар тураржойидаги мавжуд яшаш хоналари янгидан жиҳозланди. Шунингдек, қўшимча яна иккита бино барпо этилиб, талабалар ихтиёрига топширилиши ҳисобига умумий эҳтиёжнинг қамрови 83 фоизга етказилди. Бу кўрсаткич 2022 йилга келиб янада юқорилади. Яъни университет ҳудудида лойиҳа қиймати 18 миллиард сўмлик 600 ўринли, барча қулайликларга эга, замонавий талабалар тураржойи фойдаланишга топширилиши натижасида ёшларни ётоқхонага қамраб олиш 90 фоиздан ортди.

Олийгоҳимизда ижарада турувчи ёшларнинг ҳам шарт-шароитлари мунтазам ўрганиляпти. Бунинг учун манзилли тизим жорий этилган. Шунингдекелектрон платформаси ташкил этилиб, хонадонларга ижара шартномаси орқали талабалар жойлаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги «Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ижара шартномаси тузган талабалар ҳужжатлари ўрганилиб, тегишли тартибда белгиланган маблағлар ўз вақтида тўлаб берилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тегишли тартибда маблағлар ажратиб келинмоқда. Ўтган 2022 йил давомида шу мақсадда жами 1,7 миллиард сўм миқдорида рағбатлантириш ишларига йўналтирилди.

Эътироф ва самара

2022 йил университет талабалари учун юқори натижаларга бой бўлди. Айниқса, спорт соҳасида қўлга киритилган ютуқларнинг салмоғи анча юқори. Хусусан, боксчи талабамиз Азизбек Тожиев Осиё чемпионатида шоҳсупанинг биринчи поғонасини эгаллаб, йил якунида «Халқаро тоифадаги спорт устаси» унвонига муносиб кўрилди. Олия Ҳамидова кураш бўйича ўтказилган навбатдаги жаҳон чемпионатида ўз вазни бўйича ғолибликни қўлга киритди. Яна бир талабамиз – Филура Эргашова Осиё чемпионатида ғолибликка эришиб, «Йилнинг аёл курашчиси» номинациясига эга чиқди. Отабек Жабборов армрестлинг бўйича Осиёда тенгсиз эканлигини намоён этди. Забаржад Қаҳҳарова эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган бўлса, Исмигул Самадова талабалар ўртасида «Энг яхши китобхон» республика танлови ғолиби бўлди.

Талабаларимиз учун қувонарли ютуқлардан бири 2022 йил 13–17 декабрь кунлари қўлга киритилди. Республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида илк бор ташкил этилган Интеллектуал олимпиадасида ғолибликни қўлга киритиб, Президент соврини билан тақдирланди. Бунинг эвазига олийгоҳимизга замонавий кутубхона қуриб бериладиган бўлди. Бундан ташқари Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва магистратура ва ПҳД дастурлари бўйича таълим олиш имконияти берилди. Шу билан бирга, давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз мутахассислиги бўйича ғолиб ва совриндорларни кадрлар захирасига оладиган бўлди.

Албатта, янги Ўзбекистоннинг бахтиёр ёшлари бугунги яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, юқори натижаларни қўлга киритмоқда. Бу эса юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг юзага чиқаётгани самарасининг бир кўриниши холос. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Зеро, олийгоҳда таълим сифати ортиб, ёшлар учун қулайликлар яратилмоқда.

Бугун Қашқадарё вилоятида жами 6 та давлат олий таълим муассаси фаолият олиб боради. Уларда жами 52 минг нафардан ортиқ талаба 148 бакалавриат йўналиши ва 85 та магистратура мутахассислиги бўйича таҳсил олмоқда. Вилоятдаги олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлаш мақсадида ўқув жараёнида кредит-модуль тизими жорий этилган.

Кейинги йилларда тизимга нодавлат ва хусусий сектор, шунингдек, кўплаб хорижий олий ўқув юртлари кириб келади. Бу эса ижобий натижа бериши шубҳасиз. Биринчи навбатда, олий таълимнинг қамрови кенгайса, иккинчидан, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида ижобий маънодаги ўзаро рақобатни таъминлайди. Бу борада воҳада ҳам сезиларли ишлар қисқа фурсатларда кўзга ташланиши шубҳасиз.

Дилмурод НАБИЕВ,

Қарши давлат университети ректори