Қарорга кўра:

- Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) (кейинги ўринларда - Рассомлик маҳорат устахонаси) ташкил этилади.

Рассомлик маҳорат устахонаси фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

 Рассомлик маҳорат устахонаси юридик шахс мақомига эга бўлмаслиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Рассомлик маҳорат устахонасига икки йилда бир маротаба 10 нафар стажёр-тадқиқотчилар қабул қилинади ҳамда ўқиш муддати соҳа хусусиятидан келиб чиққан ҳолда икки йил давом этади.

Рассомлик маҳорат устахонасини сақлаш харажатлари 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Бадиий академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутилади.

Рассомлик маҳорат устахонаси фаолиятини самарали ташкил этиш (моддий-техника базасини шакллантириш, асбоб-ускуна ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш) учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилинади.

Рассомлик маҳорат устахонасига Ўзбекистон Бадиий академияси биносидан хоналар ажратилади ва зарур шарт-шароитлар яратилади.