Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, уларга Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айблов қўйилган:

  • 167-модда (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
  • 179-модда (Сохта тадбиркорлик),
  • 184-модда (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш);
  • 189-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш);
  • 28,209-модда (Мансаб сохтакорлигида иштирок);
  • 209-модда (Мансаб сохтакорлиги);
  • 227-модда (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш);
  • 228-модда (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш).

Уларга оид жиноят иши айни пайтда жиноят ишлари бўйича Поп туман судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчи О.И. ва яна 4 нафар шахсга «қамоққа олиш», 1 нафар шахсга «гаров» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Суд якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланди.